Қозоғистонда ҳукумат тўлиқ таркиби билан истеъфога чиқарилди
Хабарингиз бор, яқинда Қозоғистонда парламент сайлов бўлиб ўтди. Унда ҳукмрон партия Nur Otan 71,09 фоиз овоз тўплаб ғалаба қозонди ҳамда 76 та мандатга эга бўлди. «Ак жол» партиясига 12 та, «Қозоғистон халқ партияси»га 10 депутатлик мандати насиб этди.
Ушбу мамлакат қонунчилигига кўра, ҳукумат янги сайланган Мажилис олдида ўз ваколатларини топшириши керак.
Қозоғистон президенти Тоқаев шу бўйича фармонга имзо чеккан.
Ҳозирча Вазирлар Маҳкамаси янги таркиб тасдиқлангунга қадар фаолиятини давом эттириб туради.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Nur Otan партиясининг парламентдаги фракцияси мажлисида партия раиси Нурсултон Назарбоев бош вазирликка Аскар Мамин ва фракция раҳбарлигига Нурлан Нигматулин номзодларини қайта сайлашни таклиф этганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг