Қозоғистонда беш ёшли бола автомобилда беш кишини босиб кетди
Қозоғистоннинг Жезқазғон шаҳрида автомобиль рулида бўлган беш ёшли бола бир неча кишини уриб юборди. «Tengri News»нинг хабарига кўра, ҳодиса шаҳарнинг «Grand Palace» ресторани яқинида юз берган.
Тўхтаб турган машинада ўтирган беш ёшли бола тасодифан қўл тормозини тушириб юбориши натижасида автоулов ҳаракатланиб, одамларни уриб юборган.
«Тўрт нафар пиёда турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Тегишли экспертиза тайинланди», — дея хабар берди Улитау вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Маълумотларга қараганда, жароҳатланганлар сони беш нафар. Уч нафар аёл амбулатор шароитда даволанмоқда. Бир фуқаро қовурға синиши ва ички жароҳатлар билан травматология бўлимига ётқизилган. Жабрланганлар орасида бошидан жароҳат олган бола ҳам бор.
Аввалроқ, Тошкент вилоятида Дамас каналга тушиб кетганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг