Қозоғистон ва Россия иттифоқдош — Кремль расмий вакили

15:46 24 Март 2023 Дунё
861 0

Иллюстратив фото

Россия ва Қозоғистон иттифоқчилар ва икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиради. Ушбу фикрларни Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков брифинг чоғида айтиб ўтди.

Журналистнинг «Ғарбнинг Қозоғистонга босими икки давлат ўртасидаги муносабатларга таъсир қилиши мумкинми?» деган саволига Песков мамлакатлар иттифоқчи ва дўст эканини таъкидлади.

«Россия ва Қозоғистон иттифоқдош, бу дўстликдан ҳам юқори. Биз икки томонлама муносабатларимизни баҳолаймиз ва қадрлаймиз ҳамда янада ривожлантирамиз», деган Кремль расмий вакили.

Аввалроқ, Песков Қозоғистон томонидан санкцияларни четлаб ўтишга қарши кураш тизими жорий этилганини олқишлаган эди. Унинг фикрича, Қозоғистон АҚШ босими билан санкцияларни четлаб ўтишга қарши кураш тизимини жорий қилган. Унинг қўшимча қилишича, Ғарб давлатлари Россияга қарши ноқонуний чекловларга қўшилмаган қатор давлатларга босим ўтказмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер