Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди
Фото: Хасан Пайдоев / “Халқ сўзи”
21 декабрь куни давлат ташрифи билан бўлиб турган Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига борди ва Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди.

Президент Қосим-Жомарт

Айниқса энг юқори қисмида Ҳумо қуши тасвирланган мажмуа ҳақида қисқача тўхталиб ўтиш жоиз. Мажмуа 2021 йил истиқлолимизнинг ўттиз йиллигига бағишлаб бунёд этилган. Унда мамлакатимизнинг қадим ва бой тарихи, бугунги куни билан боғлиқ энг муҳим воқеалар акс этган. Буюк аллома ва жаҳонгир боболаримизнинг сиймолари эса қалбларга ғурур бағишлайди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 22 декабрь куни бўлиб ўтади.

Олий даражадаги музокараларда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинади.
Саммит кун тартибидан Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперацияси бўйича манфаатли қўшма лойиҳаларни илгари суриш, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, фаол ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттириш каби асосий масалалар ўрин олган.

Давлат раҳбарлари бир қатор йирик инвестиция лойиҳаларини бошлаб бериши режалаштирилмоқда.
Учрашувлар якунида амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама битимларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.






“Халқ сўзи”,
Фото: Хасан Пайдоев / “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг