Қозоғистон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди
Фото: president.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 21 декабрь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
«Тошкент» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президентимиз Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Давлат раҳбарлари бир-бирларини самимий қутлаб, қисқа суҳбат ўтказдилар.
Шундан сўнг Қозоғистон етакчиси «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, анъанага кўра, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
Қасим-Жомарт Тоқаев мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг