Қозоғистон мудофаа вазири ўринбосари коронавирусдан вафот этди

19:39 14 Июль 2020 Дунё
1019 0

Қозоғистон мудофаа вазири ўринбосари генарал-майор Бакит Курманбаев 49 ёшида вафот этди. РИА Новости манбасининг хабарига кўра, у коронавирус сабабли ҳаётдан кўз юмган.

Курманбаев 2019 йил апрель ойида мудофаа вазири ўринбосари лавозимига тайинланганди. Бунгача мамлакат Хавфсизлик кенгашида фаолият юритган.

У бир йил олдин мамлакатнинг Арис шаҳридаги ҳарбий қисмда рўй берган портлаш оқибатларини бартараф этиш ишларини мувофиқлаштириб борган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер