Қўштепада замонавий маданият маркази очилди

16:07 16 Май 2022 Жамият
772 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилояти Қўштепа туманида мукаммал таъмирдан чиқарилган «Истиқлол» маданият марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О. Назарбеков «Инсон қадри учун» ғояси асосида юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг амалий самараси қишлоқларимиз маданий ҳаётида ҳам ўз исботини топаётганини алоҳида таъкидлади. Олис, чекка манзилларда яшовчи аҳоли вакилларининг маданий ҳордиқ чиқариши, концерт, театр томошалари учун қулай шароитлар яратилаётгани Қўштепа туманидаги ушбу марказ мисолида эътироф этилди.

Таъкидлаш жоизки, 4,5 миллиард сўм маблағ сарф этилган марказ «Истиқлол» МФЙда яшовчи 4 мингга яқин аҳоли учун хизмат кўрсатади. Шу билан бирга тумандаги турли маданий тадбирлар ўтказиладиган замонавий масканлардан бири саналади.

Марказда 440 ўринли томоша зали мавжуд. Шунингдек, рақс, мусиқа, эстрада йўналишларидаги тўгаракларга қишлоқ ёшлари жалб этилади. Бу ерда музей ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер