Қўшни ўғрилар кирдикорлари кўп ўтмай очилди

16:43 19 Май 2020 Жамият
1004 0

Халқимиз бошига тушган шундай оғир кунларда ўз фойдасини ўйлаб, вазиятдан фойдаланиб қолишга интилаётганларни қандай аташ мумкин? Пандемия шароитида кўпгина савдо масканлари фаол эмаслиги сир эмас. Айримлар дўконларнинг назоратсиз қолгани туфайли ундаги маҳсулотларни ўмаришга уринишмоқда. Шундай воқеа яқинда Наманган вилоятида қайд этилди.

Поп тумани ички ишлар идорасига 9 май куни дўконда ўғирлик содир бўлгани ҳақида маълумот келиб тушган. “Водий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган, шу МФЙда Зафар кўчасидаги уйда яшовчи фуқаро Ф. Ж.га тегишли бўлган дўконнинг эшик қулфи бузилиб, номаълум шахслар томонидан ўғирлик содир этилган.  Маълум бўлишича, дўкондан 1.000.000 сўм пул, 200 АҚШ доллари ва 7.000.000 сўмлик озиқ-овқат ҳамда хўжалик маҳсулотлари ўғирлаб кетилган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ички ишлар ходимлари томонидан кўрилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Поп тумани “Водил” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи қўшнилар содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.

Жиноят хеч қачон жазосиз қолмайди. Халқимизнинг мазкур синовли кунларида ўзларининг жирканч ниятларини амалга ошириб, яшириниб қоламан деганлар катта хато қилишади. Чунки ички ишлар ходимлари хеч қачон огоҳликни йўқотмайдилар ва ҳар қандай жиноятга керакли чораларни зудлик билан кўрадилар.

 Азиза Жониева.

Наманган вилояти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер