Қўшма корхона бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди
Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Ҳисобот-сайловда тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Баҳром Қувватов, меҳнат ҳуқуқи инспектори Аслитдин Хасанбаев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси Улуғбек Жалменов, ташкилий ишлар бўлими мудири Гулнора Илмурадова, “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК бошқаруви директори Шуҳрат Шамуратов, корхона касаба уюшмаси қўмитаси раиси Бахтияр Аллияров, шунингдек, корхонанинг масъул ходимлари ва цехлардан сайланган делегатлар иштирок этдилар.
Конференция кун тартибига кўра, касаба уюшмаси қўмитаси раиси Б. Аллияровнинг ўтган 5 йил давомида олиб борилган фаолияти якунлари тўғрисидаги ҳисоботи ва касаба уюшмаси қўмитаси фаолияти юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботи эшитилди. Делегатлар томонидан муҳокама қилиниб, фаолиятга “қониқарли” баҳо берилди.
Шундан сўнг ваколат муддатининг тугаши муносабати билан бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси, унинг таркиби, тафтиш комиссияси таркиби ва унинг раиси, шунингдек, юқори касаба уюшмаси органига делегатлар сайланди.
Яширин овоз бериш йўли билан муқобиллик асосида ўтказилган сайловда кўпчилик овоз билан Бахтияр Аллияров Қўнғиротд сода заводи” МЧЖ ҚК касаба уюшмаси қўмитасининг раиси этиб сайланди.
Конференция якунида тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Б. Қувватов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Республика кенгаши томонидан амалга оширилаётган ишлар, хусусан, ходимларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, у Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги байрамини муносиб ўтказиш мақсадида йил давомида корхона, ташкилот ва муассасаларда режалаштирилган тадбирлар ҳақида ҳам маълумот етказди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг