Қоровулбозорда мактабгача таълимга болаларнинг 98 фоизи жалб қилинди

16:08 08 Октябр 2021 Жамият
852 0

Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани “Чўлқувар” маҳалла фуқаролар йиғинида замонавий қиёфа касб этган мактабгача таълим муассасалари сони яна биттага кўпайди.

Чўлқуварлар истиқомат қилаётган бу манзилда 2-сонли мактабгача таълим ташкилоти 2 миллиард 600 миллион сўм миқдоридаги маблағ эвазига мукаммал таъмирланди. Юз нафар ўғил-қизни ўз бағрига олган муассасада кичкинтойлар учун зарур барча қулайлик муҳайё этилди.

Эътиборлиси, вилоятнинг энг чекка тумани саналган Қоровулбозорда кейинги уч йил ичида олтита мактабгача таълим ташкилоти “Обод қишлоқ” ҳамда инвестиция дастури доирасида таъмирдан чиқарилди. Натижада туманда болажонларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш даражаси 98 фоизга етди.

И. ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер