Қўрғонтепадаги автоҳалокат туфайли бир киши ҳаётдан кўз юмди
Бугун йўлларимизда кўп ҳолларда ҳайдовчиларнинг катта тезликда ҳаракатланиши, қоидаларга беписанд қараши туфайли содир бўлган кўнгилсиз ва баъзан фожеавий ҳалокатларга бот-бот дуч келмоқдамиз. Андижон вилоятидаги Қўрғонтепа-Қорасув автомагистраль йўлининг Маъмуробод қишлоғи ҳудудида рўй берган автоҳалокат ҳам бир кишининг умрига зомин бўлди.
-Кечки соат 23:30 лар атрофида содир этилган ушбу автоҳалокатга “Нексия” ҳайдовчисининг катта тезликда бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетгани сабаб бўлган,-дейди Қўрғонтепа туман ИИБ ЙХХБ катта инспектори Шодиёр Қурбонов. –Натижада рўпарадан келаётган “Дамас” автомашинаси билан тўқнашган. Оқибатда “Дамас” автомашинаси ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди, “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи касалхонага ётқизилди.
С. ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг