Қўрғонтепада бирйўла 172 киши ишли бўлди

15:04 12 Ноябрь 2021 Жамият
626 0

Фото: "Халқ сўзи"

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида бўлиб ўтган меҳнат ярмаркасига оиласидан ажрашган ва алимент тўловини амалга ошириш имконига эга бўлмаган оталар таклиф этилди. Тадбирда ишсиз фуқароларга 57 корхона ва ташкилотларда6 1 минг 370 та бўш иш ўринлари тавсия этилди.

-Ҳар бир корхона ва ташкилотга кириб, ўзимга муносиб иш қидиришнинг имкони йўқ, - дейди Қўрғонтепа шаҳрида истиқомат қилувчи Неъматжон Акбаров. –Ушбу тадбирда эса тавсия этилган бўш иш ўринларидан мосини танлаш шароити яратилди. Шахсан ўзим “Khantex oil” МЧЖга доимий ишга жойлашдим. Энди нафақат фарзандимни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлайман, балки рўзғоримни бутлашга ҳам ҳаракат қиламан.

Шу куни Неъматжон сингари 172 нафар фуқаро иш билан таъминландилар. Улар билан шу ернинг ўзида меҳнат шартномаси тузилиб, иш бошлашлари мумкинлиги тўғрисида расмий маълумотлар тақдим этилди.

 Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер