Қўрғонтепа туманида яна 118 нафар шахс карантинга олинди 

14:12 27 Апрель 2020 Жамият
1146 0

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Саминжон ҲУСАНОВ/Андижон. Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида коронавирус пандемиясининг олдини олиш мақсадида шу кунгача 4248 нафар шахслар карантинга олинган эди. Шулардан 3638 нафарида касаллик аломатлари аниқланмади. 610 нафар фуқароларга нисбатан чеклов ҳаракатлари давом этяпти. Улардан 118 нафари Қирғизистон Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиб, айни пайтда Қўрғонтепа туманидаги тиббиёт коллежи ётоқхонасида карантин муддатини ўташга жалб этилдилар.

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Абдукарим Абдуаваҳобовнинг маълум қилишича, навбатдаги гуруҳга хизмат кўрсатиш учун икки нафар шифокор, уч нафар ҳамшира, уч нафар тиббий техник ходим бириктирилган. Назоратга олинганлар учун барча зарур шароитлар яратилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер