Қорақалпоғистондаги воқеаларда иштирок этган 22 нафар шахсга нисбатан суд жараёни бошланди

11:42 28 Ноябрь 2022 Сиёсат
976 0

Фото: ЎзА

2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши юзасидан суд жараёни бошланди.

Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидовнинг маълум қилишича, 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни Бухоро вилояти суди биносида бўлиб ўтмоқда.

Ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Е.Абибуллаев раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилмоқда.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра, судланувчилар Д.Тажимуратов, Л.Каллыханова, А.Турданов, А.Сметуллаев, Д.Жиемуратов, Б.Кадирбергенов, Б.Сейтниязов, А.Тоқимбетов, Қ.Сейтимов, А.Нуратдинов, С.Медетов, Н.Найыпов, П.Шамшетов, Р.Бекмуратов, С.Каипов, Б.Генжебаев, С.Калилаев, П.Нурниязов, С.Калимов, Н.Султанмуратов, А.Темирханов ва А.Адилбеков Жиноят кодексининг 28,104, 104, 159, 164, 167, 227, 243, 244, 244-1, 247 ва 277-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

20 нафар судланувчига нисбатан «қамоққа олиш», 1 нафарига «уй қамоғи» ва 1 нафарига «жамоа кафиллиги» тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Суд жараёни очиқ тарзда ўтказилиб, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун суд мажлисларини видеоконференс-алоқа воситасида тўғридан-тўғри кузатишга мўлжалланган ҳамда барча техник шароитлар яратилган матбуот зали ташкил этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер