Қорақалпоғистондаги метан «заправка»лар узлуксиз ишлайди – Энергетика вазирлиги
Фото: Энергетика вазирлиги
Кеча, 25 февраль куни «Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» газ таъминоти филиали Қорақалпоғистонда ҳаво ҳароратининг пасайиши сабабли метан «заправкалар» фаолиятига вақтинча чеклов киритилишини эълон қилган эди. Энергетика вазирлиги мазкур хабарни рад этиб, ҳудуддаги «заправка»лар узлуксиз ишлашини маълум қилди.
Қайд этилишича, магистраль газ қувурларида босим бир меъёрда бўлиб, барча ҳудудлардаги, жумладан, Қорақалпоғистон Республикасидаги «метан заправка»лар ҳам узлуксиз фаолият юритади.
«Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» ГТФ хабарида биринчи навбатда шахсий хўжаликлар ва ижтимоий аҳамиятга эга объектларни барқарор газ билан таъминлаш асосий вазифа ҳисобланиши, ушбу чоралар фақат совуқ кунларда аҳолига барқарор газ таъминотини кафолатлаш мақсадида амалга оширилаётгани айтилган эди. Шунингдек, вазият барқарорлашгач, чекловлар бекор қилиниши ва ҳолат 3-4 кун ичида ижобий ҳал этилиши таъкидланганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг