Қорақалпоғистонда «заправка» қарийб 3 млрд сўмлик газни талон-торож қилди

11:52 25 Март 2025 Жамият
261 0

Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси газдан ноқонуний йўллар билан фойдалангани маълум бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

«Қ.М.» МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли заправканинг ўлчов қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатиши натижасида 2,9 миллиард сўмлик табиий газ талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов давомида жамият томонидан етказилган зарар тўлиқ ундирилиши таъминланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер