Қорақалпоғистонда сайлов уюшқоқлик билан давом этмоқда

12:43 24 Октябр 2021 Жамият
535 0

Фото: Халқ сўзи

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 44-участка сайлов комиссияси аъзолари мамлакатимиз ҳаётидаги ўта муҳим сиёсий тадбирга пухта тайёргарлик кўриб, эрта тонгдан ҳозир бўлдилар. Сайлов пандемия шароитида ўтказилаётгани инобатга олиниб, фуқаролар саломатлигини сақлаш учун тегишли тадбирлар амалга оширилган.

- Сайлов жараёнида карантин қоидаларига амал қилишга оид Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 25 августдаги қарорига мувофиқ тегишли чораларни кўрганмиз, - дейди 44-участка сайлов комиссияси раиси Бердақ Жакеев. - Сайловни коронавирус пандемияси шароитида ўтказишда хавсизликни таъминлаш мақсадида профилактик тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сайлов участкамиз термометр, пирометр, тиббий ниқоблар, тиббий қўлқоплар, антисептиклар билан таъминланди. Овоз бериш бошланишидан 6 соат олдин дезинфекция ўтказилди. Сайловчилар оралиқ масофани сақлаши учун ҳар 1,5-2 метр масофада махсус чизиқлар чизилган.

Айни дамда Қорақалпоғистондаги барча сайлов участкаларида овоз бериш давом этмоқда. 1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссияси маълумотларига кўра, соат 11:00 ҳолатига 435 минг 442 нафар сайловчи овоз берди. Бу умумий сайловчилар сонининг 41,6 фоизини ташкил қилмоқда.

Ғ.Отажонов, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер