Қорақалпоғистонда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олган МЧЖ аниқланди

16:55 09 Январь 2024 Жамият
501 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Беруний туманида фаолият юритувчи “S.M.” МЧЖ масъул шахслари МЧЖ ажратилган ер майдонидан ташқарида бўлган давлат захирасидаги муҳофаза қилинадиган ер майдонидан 47,2 минг куб ҳажмдаги қум-шағал аралашмасини ноқонуний равишда қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 946,1 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер