Қорақалпоғистонда йўл тўсиб қўйган тадбиркорлар жазоланди

18:11 05 Февраль 2022 Жамият
1218 0

Қорақалпоғистонда тадбиркорлар йўлни тўсиб қўйди. Улардан уч нафари 15 суткага қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2 февраль куни бир гуруҳ одамлар деҳқон бозори яқинида йўлни тўсиб қўйган. Улар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддаси (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишларни ташкил этиш, ўтказиш тартибини бузиш) билан тартибни бузган деб топилди.

Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судида ҳуқуқбузарларнинг иши кўриб чиқилди. Унга кўра, 3 нафар шахсга нисбатан 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Маълум бўлишича, тадбиркорлар шу йўл билан дўкон эгасига нарх ошишига ўз норозилигини етказмоқчи бўлган. Бироқ ижтимоий тармоқларда ҳудудда митинг ва ҳатто тўқнашувлар бўлиб ўтгани ҳақида ёлғон хабарлар пайдо бўлди.

Вазият ижобий ҳал қилинди. Дўкон эгаси ижара ҳақини оширишни вақтинча тўхтатди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер