Қорақалпоғистонда дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний савдоси фош этилди

18:25 13 Апрель 2026 Жамият
256 0

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний савдоси фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, «А.Ф.» МЧЖ масъул шахслари МЧЖнинг дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланиш учун лицензияси суд томонидан бекор қилинган.

Шундай бўлса-да, давлат реестрида қайд қилинмаган, мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган ва яроқлилик муддати ўтган умумий баҳоси 279 млн сўмлик 869 турдаги дори воситалари, 16 турдаги тиббий буюмлар ва 162 турдаги биологик фаол қўшимчаларни савдога қўйганликлари аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси ва 190-моддаси (фаолият билан лицензиясиз ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз ёхуд хабарнома юбормасдан шуғулланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер