Қорақалпоғистонда браконьерлар «Қизил китоб»га киритилган буғу ва қуёнларни ўлдирди
Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида 14 бош буғу ва қуённи ўлдириб, гўштини бўлакларга бўлиб кесиб ташлаган браконьерлар қидирилмоқда. Бу ҳақда Экология давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 12 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани ҳудудий экологик назорат инспекцияси ходимлари томонидан Қўнғироткўл овули фуқаролар йиғинига туташган чўл ҳудудида 14 бош буғуни отиб, гўштини сўйган браконьерларни ушлаш чоралари кўрилган.
Инспекторларнинг яқинлашаётганини кўрган қуролланган овчилар кийик гўшти, шунингдек, кийим-кечак, озиқ-овқат, ўқ-дориларни ташлаб, номаълум томонга қочиб кетишган.
Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари билан биргаликда браконьерларни қидириш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг