Қорақалпоғистонда балиқ етиштириш кўлини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

16:51 08 Март 2022 Жамият
1045 0

Фото: Прокуратура Департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ДХХ билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Қ. «Ш.» фермер хўжалигининг балиқ етиштиришга мўлжалланган 200 гектар ер майдони ҳамда балиқ сақлаш кўлини танишлари орқали расмийлаштириб бериши эвазига 250 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер