Қорақалпоғистонда 200 МВт қувватли шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси бўйича тендернинг иккинчи босқичи бошланди
Қорақалпоғистон Республикасида 200 МВт қувватга эга шамолдан электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳамда энергия сақлаш тизими (аккумулятор) лойиҳасини амалга ошириш учун инвестор танлаш бўйича тендернинг Таклифлар сўрови (РФП) босқичи бошланди.
Тендерда ғолиб бўлган иштирокчи шамол ва аккумулаторларни молиялаштириш, лойиҳалаштириш, қурдириш, ишлатиш, техник хизмат кўрсатиш ва шартнома муддати охирида станцияни қолдириб кетиш ёки бузиб, ерни асл ҳолига қайтариши лозим бўлади.
Станция Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида қад ростлайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг