Қорақалпоғистонда 1000 дан ортиқ тувалоқ қуши табиатга қўйиб юборилди

16:51 01 Декабрь 2023 Жамият
324 0

Қорақалпоғистон Республикаси Экология вазирлиги ва “Falcon hunting solutions” компанияси томонидан 1002 та йўрға тувалоқ қуши Қўнғирот туманидаги “Борса-келмас” ва “Жаслиқ” ҳудудларига қўйиб юборилди.

Тувалоқ йўқолиб кетиш хавфи остида турган ноёб қуш ҳисобланади ва Ўзбекистон Қизил китоби ҳамда халқаро Қизил китобга киритилган. 

Маълумот учун, Қорақалпоғистон Республикасида 2017 йилдан бугунга қадар жами 15 минг 753 бош йўрға тувалоқ табиатга учирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер