Қорақалпоғистон Республикасининг инвестициявий жозибадорлиги янада ошади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Ушбу қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ҳамда «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасининг тадбиркорлик субъектларига вақтинчалик имтиёзлар бериляпти. Яъни фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк ва ер солиғи 50 фоизга камайтирилмоқда. Ижтимоий солиқ улар томонидан 1 фоиз миқдоридаги ставка бўйича, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан эса йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўланади.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги нодавлат таълим ташкилотлари ўқув жараёни учун жалб этиладиган хорижий мутахассислар (ўқитувчилар) консуллик йиғимини ва доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан озод қилинади.
Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Қорақалпоғистон Республикасининг инвестициявий жозибадорлигини оширишга, тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилади.
Қизғин муҳокамалар, савол-жавоблардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг