Қоракузанларни оммавий қириш муаммога ечим бўлмаслиги мумкин — биолог

23:46 06 Ноябрь 2020 Дунё
1088 0

Фото: Getty Images

Коронавирусни кўплаб ҳайвонлар ташиши мумкин. Аммо вирусни одамларга юқиш хавфи илмий жиҳатдан фақат қоракузанларда исботланган.

Бу ҳақда биология фанлари доктори, Жорж Мейсон университетининг Тизимлар биология мактаби (АҚШ) профессори, Россия Фанлар академиясининг тиббий-генетик тадқиқотлар маркази бош илмий ходими Анча Баранова айтиб ўтди. 

Шунингдек, у Даниянинг мутацияга учраган коронавирус туфайли барча қоракузанларни йўқ қилишга қарор қилишини ҳақидаги хабарларга ҳам изоҳ берди.

Баранованинг сўзларига кўра, вирус чиндан ҳам қоракузанларда кўпаяди ва унинг одамга юқиши илмий асосланган далилдир. Зеро, аллақачон улардан хасталикни юқиши билан боғлиқ камида 12 та ҳолат тасдиқланган.

Аммо шу билан бирга мутахассис Дания ҳукуматининг чораларини кескин дея баҳоламоқда.

«Ваҳоланки, коронавирус билан Европадаги ҳам, Америкадаги ҳам қоракузанлар зарарланган бўлиши мумкин. Аммо ҳали ҳеч ким буни текшириб кўрмади. Шунингдек, қушлар ва маймунлар ҳам ҳали назоратга олинмаган. Шу боис уларнинг ҳам барчасини ўлдириш керакми? Бу олдимиздаги мавжуд муаммога ечим бўла олмайди», дейди биолог.

Шунингдек, мутахассиснинг таъкидлашича, Даниядаги коронавируснинг янги мутацияси ҳақида маълумотни текшириш керак. Зеро, бу мавзу бўйича ҳали илмий мақолалар ёзилмаган, вируснинг янги кўринишининг генетик кодининг кетма-кетлиги борасидаги маълумот ҳам ҳали йўқ.

5 ноябрь куни Дания Бош вазири Метте Фредериксен мамлакатдаги барча қаракузанларни йўқ қилинишини айтиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, қорокузанларда мутацияга учраган коронавирус одамларга юқади ва антитаналар ҳосил қилиш қобилиятини заифлаштиради.

Фредериксен коронавируснинг бу янги мутацияси нафақат Данияга, балки бутун дунёга тарқалиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер