Қўқондаги кўп қаватли уйда газ портлади. Бир киши ҳалок бўлди

08:05 17 Февраль 2026 Жамият
223 0

Видеодан кадр

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида газ портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 16 февраль куни соат 21:18 да Қўқон шаҳар «Муқимий» кўчасидаги кўп қаватли уйда ёнғин бўлаётгани тўғрисида 112 тизими орқали вилоят ФВБга хабар тушган. Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 21:23 да етиб бориб, 21:25 да алангани ўраб олган ва 21:32 да батамом ўчирган.

Маълум бўлишича, ёнғин газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида юзага келган бўлиб, 28-уйнинг 50 квадрат метр майдонда том ва шифт қисми ҳамда уй жиҳозлари ёнган.

Чақнаш оқибатида 4 нафар фуқаро турли даражада куйиш тан жароҳатлари олиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан 1 нафар фуқаро вафот этган.

ФВБга кўра, ҳозирда ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер