Қўқондаги хусусий боғчада 116 млн сўмлик газ ўғирланди

15:17 26 Февраль 2026 Жамият
361 0

Қўқон шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.

Унда айтилишича, «Ҳудудгаз Фарғона» ГТФ комплаенс назорат тузилмалари, шаҳар газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

Маълум бўлишича, шаҳарнинг Фурқат кўчасида жойлашган «Л. С. К.» номли нодавлат мактабгача таълим муассасасида газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, истеъмолчи лойиҳа-техник ҳужжатларисиз, табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олгани фош қилинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, 116 миллион 664 минг сўмлик табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер