Қўқондаги «дом»да қарийб 2 миллиард сўмлик газ ўғирланди

15:07 06 Март 2026 Жамият
309 0

Қўқон шаҳридаги кўп қаватли уйда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.

Унда айтилишича, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида филиал комплаенс назорат тузилмалари, маҳалла истеъмолчилари билан ишлаш бўлими ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган .

Унда айтилишича, шаҳарнинг А.Навоий кўчасида жойлашган «М.Д.Т.» МЧЖга қарашли кўп қаватли уй хатловдан ўтказилган. Текширув давомида ушбу кўп қаватли уйда таъминот ташкилоти билан шартнома тузмасдан табиий газ тармоғига тўғридан тўғри уланган ҳолда «зангори ёқилғи»дан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани фош қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 1 миллиард 969 миллион сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер