Қўқонда 90 минг доллар қарзни товламачилик билан 842 минг доллар қилиб қайтариб олмоқчи бўлганлар ушланди

14:42 09 Апрель 2026 Жамият
235 0

Қўқон шаҳрида аёлга нисбатан товламачилик жиноятини содир қилган шахслар жиноий жавобгарликка тортилди, деб хабар бермоқда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, жабрланувчи Ш.Т. (аёл) ва гумонланувчилар Жўраева Зилола Мухаммадовна, Ғафуров Каримжон Вохиджонович ўртасида 2026 йилнинг февраль ва март ойларида қарз олди-бердиси натижасида содир қилинган ҳуқуқбузарлик учун Қўқон шаҳар ИИБ томонидан қонуний таъсир чоралари кўрилган.

Бироқ, Ш.Т.нинг жорий йил 7 апрель кунги аризасига асосан олиб борилган суриштирув ишлари давомида, гумонланувчилар 2025 йил декабрь ойидан бошлаб, жабрланувчига 90 минг доллар пулларни берган бўлса-да, устига фоиз ҳисоблаб, Ш.Т.дан 842 минг долларини қайтаришни талаб қилган.

Аниқланишича, гумонланувчилар Ш.Т.ни совуқ қурол билан ўзи ва оила аъзоларига зарар етказиш билан қўрқитиб, товламачилик йўли билан мунтазам пул ундириб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жўраева Зилола ва Ғафуров Каримжонга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шунингдек, ИИБ юқоридаги шахслардан жабрланганлар бўлса яқин орадаги ИИОга ёки 102 рақамига қўнғироқ қилиб хабар беришларини сўраган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер