Қўқон шаҳрида замонавий дзюдо спорт маркази очилди
Фото: Туризм ва спорт вазирлиги
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Қўқон шаҳридаги 20-умумтаълим мактабида дзюдо спорт турига ихтисослаштирилган янги спорт маркази фойдаланишга топширилди.
Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, сэндвич панелли ушбу спорт марказида дзюдо билан шуғулланувчилар учун барча қулайликлар яратилган.
Марказ очилиш маросимида иштирок этган Халқ таълими вазири Ш. Шерматов, Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Ш. Тошматов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси А. Комилов ва бошқалар фойдаланишга топширилган ушбу мажмуадан самарали фойдаланиш соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.
Тадбир якунида спортчи ва мураббийларга Ўзбекистон дзюдо федерацияси номидан ташаккурнома, ёш спортчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг