Қонунчиликда отанинг фарзандига мутлақ жавобгарлигини белгилаб қўйиш вақти келди — Алишер Қодиров
«Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров ўз фарзандини айиқ қафасига ташлаб юборган она ҳақида фикр билдирди.
«Бугун ҳамма фарзандини айиқ олдига ташлаш даражасига етиб борган аёлни лаънатламоқда. Буни қўллаб қувватламайман.
Aёл заифадир. Заифалик инқирозда яққол билинади. Ширин фарзандига буни раво кўриш учун аёл ўзидан ҳам воз кечиб бўлган, аслида. Aёллар ҳуқуқини ҳимоя қилишда илғорлар бу аёлни олдида бўлиши керак.
Ҳолатнинг асосий сабабчиси - Россиядаги ота ҳам жавобгар бўлиши лозим. Кўп ҳолларда аёлларнинг хор бўлиши заиф эркаклардандир. Қонунчиликда отанинг фарзандига мутлақ жавобгарлигини белгилаб қўйиш вақти келди», — деди Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ҳайвонот боғида аёл кичкина қизалоғини айиқлар қафасига ташлагани ҳамда айиқ қафасига улоқтирилган қизалоқ тиббиёт ходимлари назоратидалиги хабар берилганди. Шунингдек, уч яшар қизини айиқлар қафасига ташлаган она ҳақидаги тафсилотлар маълум бўлганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг