Қонун лойиҳаси масъул қўмитага қайтарилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига маҳаллий заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасидаги айрим нормалар юзасидан депутатлар томонидан бир қатор фикрлар билдирилди. Масъул қўмита уни янада такомиллаштирадиган бўлди.
Мажлисда «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.
Қонун лойиҳаси билан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунда вазирлик ва унинг органлари номи, вазифа ва функцияларига тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда. Шу билан бирга, Олий Мажлис палаталари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари қайта кўриб чиқилмоқда.
Мажлисда қонун лойиҳаси янада такомиллаштирилиши учун масъул қўмитага қайтарилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг