Қонун лойиҳаси билан Конституциявий суднинг ваколатлари кенгаймоқда
2023 йил 24 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида«ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Йиғилишда қайд этилганидек, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди ҳамда унинг ваколатларига доир янги нормаларнинг белгиланганлиги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди фаолиятини ягона ёндашув асосида ислоҳ қилиш зарурлигини тақозо этмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси билан “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида«ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси референдумига чиқарилаётган масалаларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида хулоса берилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз ўн йиллик муддатга сайланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси олий юридик кучга эгалигидан келиб чиқиб, Конституция ва қонунларнинг сўзсиз устуворлиги ҳамда уларнинг бир хилда амалда бўлишини таъминлайди.
Фракция аъзолари партия сайловолди дастуридаги мақсад ва ғоялардан келиб чиққан ҳолда мазкур қонун лойиҳаси муҳим концептуал ҳужжат эканлиги, ушбу йўналишдаги қонунчиликнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлашда алоҳида аҳамият касб этишини эътироф этиб, уни қўллаб-қувватладилар.Йиғилишда кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам депутатлар томонидан атрофлича кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг