Қонун лойиҳаси концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда қабул қилинди

13:16 23 Май 2023 Сиёсат
506 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Депутатлар ташаббуси билан ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси билан 7 та кодекс ва 8 та қонунда фойдаланилган турли тушунча ва атамаларни «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги Қонунда қўлланилган ягона шаклга мослаштириш таклиф этилмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялари билдирилиб, концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер