Қолган умримни эзгу ишларга сарфлайман
Фото: Иллюстратив фото
Умримнинг гулдек даври афсуски панжара ортида ўтди. Муассасага келганимда фарзандим ҳали тетапоя ҳам бўлмаган эди. Қамоқда ўтирган пайтим иккинчи фарзандим дунёга келди. Жигарбандларни бағримга босиб яшаш нақадар улуғ бахт эканини ўйлаганимда юрагим зирқираб кетади. Инсон учун бахтсиз кунларида бахтли кунларини эслашдан ортиқ жазо йўқ экан. Ростини айтсам, кўп нарсани йўқотдим, кўзим кеч очилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституция қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Президентимизнинг “Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисидаги” Фармони асосида мана бугун авф этилиб оилам бағрида, байрамни кутиб олмоқдаман.
Озодликка чиқишимдан олдин муассасада тиббий кўрикдан ўтиш, зарурат туғилса, даволаниш ишга жойлашиш, фуқаролик ҳаётига мослашгунча амалий ёрдам кўрсатишларини уқтиришди. Ҳаммаси учун кечиримли халқимизга, энг аввало мамлакатимиз Президентига ўзим ва бағри тўлиб қолган ота-онам номидан миннатдорлик билдираман.
Албатта, берилган имкониятдан фойдаланиб, бундан буён бор куч-ғайратимни эзгу ишларга — ота-онам дуосини олишга ва фарзандларимни баркамол вояга етказишга сарфлайман.
Камолиддин МЎЙДИНОВ,
Наманган вилояти.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг