Қўйлиқ деҳқон бозорида жиноятчи қўлга олинди

20:42 28 Декабрь 2021 Жамият
1159 0

Қўйлиқ деҳқон бозорида бир йил давомида сотувчи аёлдан ҳар куни товламачилик йўли билан пул ундириб келган жиноятчи қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 13 ноябрь куни Бектемир туманидаги Қўйлиқ бозори ёнида савдо-сотиқ билан шуғулланувчи сотувчи аёл ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза билан мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, йил давомида у Миробод туманида яшовчи фуқародан товламачиликка дучор бўлган, унга жисмоний зўравонлик билан таҳдид қилиб, аёлдан кунига 200 минг сўмдан 700 минг сўмгача пул талаб қилган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу шахс 1 миллион сўм олаётган вақтда ашёвий далил билан қўлга олинди.

Қайд этилишича, эркак аввалроқ 277-модда (Безорилик) бўйича жиноят содир этгани учун жиноий жавобгарликка тортилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) асосида жиноят иши қўзғатилиб, жиноятчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер