Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
Тошкент шаҳридаги Қўйлиқ улгуржи бозорида бозорда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси томонидан расмий маълумот берилди.
Қайд қилинишича, 16 июн соат 13:53да 101 рақами орқали Бектемир туманида ёнғин бўлгани ҳақида хабар қилинган. Ёнғин Тошкент ҳалқа автомобил йўли бўйидаги “Давру Даврон авто” МЧЖга қарашли юк машиналар автотураргоҳида ва ёнма-ён жойлашган “Кўкланги водий” улгуржи бозори ҳудудида келиб чиққан бўлиб, 60-70 метр квадрат жойдаги ёғоч таглама ва бўш яшиклар ёнган.
Соат 14:35да ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Қурбонлар йўқ. Ҳозирча жабрланганлар ва ёнғин сабаби ҳақида маълумотлар аниқлаштирилмоқда.
Изоҳлар
Тошкент шаҳридаги Қўйлиқ улгуржи бозорида бозорда ёнғин содир бўлди.
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг