Қоидага амал қилмаган «овчи»лар қўлга тушди
Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Шуманой туман инспекцияси томонидан «Кетенлер» ОФЙ ҳудудида тезкор рейд тадбири ўтказилди.
Қўмита Ахборот хизмати хабарига кўра, рейд давомида Қўнғирот туманида яшовчи фуқаролар А.Н ва Ж.Н, Н.Б, А.Н.лар томонидан ноқонуний равишда 150 дона ёввойи кабутарлар овлангани аниқланди.
Ҳолат юзасидан қонунбузар фуқароларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли қарорининг 14-иловаси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 90-моддаси 4-бандига асосан маъмурий ишлар бўйича суд органига ўтказиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.
Ушбу ноқонуний тарзда тутилган кабутарлар эса Нукус шаҳридаги ҳайвонот боғига беғараз топширилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг