“Қизлар овози” янграганда…
Сир эмаски, фаол қизларнинг салоҳияти, билими, ҳаракати бошқа қизларнинг ҳам таълим, фан, маданият соҳасида фаолликка, жамиятдаги воқеаларга дахлдорлик ҳиссини уйғотишга чорлайди. Қизларнинг овози бутун жамиятни, бутун дунёни ўзгартириши мумкин.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 50 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Табиийки, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланади.
Шу мақсадда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги “Ёшлар пресс-клуби”да “Қизлар овози” I Республика форумининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг “Оила ва аёллар комиссияси” депутатлари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вакиллари, Ёшлар иттифоқи тизимида фаолият юритаётган хотин-қизлар, талаба-ёшлар ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
Форум давомида спикерлар томонидан турли мавзуларда, хусусан, ёш хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, хориж тажрибаси, оилавий инқирознинг келиб чиқиш сабаблари ва ундан чиқиб кетишнинг самарали усуллари каби бир неча мавзуларида тақдимотлар қилинди.
— Бугун қизларда билим, ватанпарварлик, ишонч, масъулиятни юксак даражада шакллантириш “мен” эмас, “биз” деган кўникмани сингдириш бизнинг асосий вазифамиз. — дейди Республика маънавият ва маърифат тарғибот маркази психологи Жамила Шермуҳаммедова. — Чунки “биз” десак, бирлашиб ҳамма нарсага эришамиз. Бундан ташқари илм, билим, маърифат изланиш, ҳаракатда хотин-қизларимиз бирлашган ҳолда ката натижаларни кўрсатиб келмоқда. Шу маънода, 2020 йил сиёсий, ижтимоий, маънавий жабҳада мана бизмиз, деб жавоб бера оладиган қизлар йили, десак янглишмаймиз.
Мухлиса Мелиева, ЎзЖОКУ талабаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг