Қизириқда 2,6 гектар майдонда «яшил боғ» яратилмоқда
Фото: Халқ сўзи
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 30 декабрдаги «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Сурхондарё вилояти Қизириқ туманидаги «Шодлик» маҳалласида 2,6 гектар майдонда «яшил боғ» ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишга киришилди.

Боғ ҳудудида манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди. Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик фаоллари иштирок этди.
Мазкур ҳудудда дарахтларни экиш ва парвариш қилиш ишларига ишсиз, биринчи навбатда, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни фаол жалб қилиш белгиланган.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Сурхондарё вилоятида ўтган йили давомида жами 21,5 гектар майдонда «яшил боғлар» ва 40,8 гектар майдонда «яшил жамоат парклари» барпо этилди.
Илҳом Раҳматов, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг