Қизилқум жониворлар олами 1600 йўрға тувалоққа бойиди
Фото: «Халқ сўзи»
Йўрға тувалоқ Қизилқум чўли жониворлар оламининг биологик хилма-хиллигининг бир қисми ҳисобланади. Сўнгги йилларда уларни асраш, кўпайтириш борасида Навоий вилоятида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Чунончи, Навоий вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Биологик хилма-хиллик ва қўриқланадиган табиий ҳудудлар бўлими инспекторлари ҳамда «Амирликларнинг Йўрға тувалоқни асраш маркази» нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида бу ноёб қушлар етиштирилиб, ҳар йили чўл ҳудудларига учирилмоқда.
«Амирликларнинг Йўрға тувалоқни асраш маркази» Бирлашган Араб Амирликларининг ташаббуси билан 2008 йилда ўз фаолиятини бошлаган. 2012 йилдан шу вақтга қадар марказ томонидан 16 мингдан ортиқ йўрға тувалоқ ёввойи табиатга учирилди. Яқинда эса Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби ҳамда халқаро Қизил китобга киритилган, йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ушбу қушдан яна 1600 боши Қизилқум кенгликларига қўйиб юборилиб, сўнгги ўн йилда бу кўрсаткич 18 мингдан ошди.
Темур ЭШБОЕВ,
«Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг