Қишлоқларимизда IT марказлари очилмоқда
Энди республикамизнинг қишлоқ ҳудудларида ҳам ёшлар бугун жаҳон меҳнат бозорида энг талабгор соҳа - IT бўйича таълим олиб, ўз лойиҳаларини амалга ошириши учун имкониятлар яратиб берилмоқда. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида янада жадал тус олаётир.
Андижон вилояти Балиқчи туманидаги “Ифтихор” маҳалласида ташкил этилган IT маркази бунга мисолдир.
–Ушбу лойиҳа туманда ахборот технологиялари ўқитилишини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариши хамда меҳнат бозорининг малакали IT-мутахассисларга бўлган талабини қондиришга хизмат қилади, -дейди марказ ташкилотчиси Сардорбек Турдиалиев.
Марказ фаолияти йўлга қўйилгач, бу ерда 15 нафар йигит-қиз иш билан таъминланди. Бу ерда бир пайтнинг ўзида 200 нафар ўқувчи замонавий касб йўналишларида пухта билим эгаллаши учун барча қулайлик муҳайё этилди.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг