Қишлоқларда ҳам светофорлар кўпаймоқда

12:59 12 Январь 2022 Жамият
564 0

Фото: Халқ сўзи

Эҳтимол, автойўлда янги светофор ўрнатилиши ҳозирги катта-катта ўзгаришлар фонида у қадар аҳамиятли янгилик эмасдир. Лекин аввал фақат шаҳарларга хос бўлган бу автомобилларда ҳаракатланиш тартиботчисига далалар қуршовидаги йўлларда ҳам дуч келсангиз-чи? Масалан, яқинда ана шундай яйдоқликда — Сирдарё вилояти Боёвут тумани Шароф Рашидов қишлоғи орқали ўтган 4Р-30 автойўли чорраҳасига янги светофор ўрнатилди.

— Бу билан йўл-транспорт ҳодисаси энг кўп содир этилиши кузатилган мана шу чорраҳада ҳаракат хавфсизлиги ишончли кафолатланди, — дейди Сирдарё автомобиль йўллари бош бошқармаси матбуот хизмати масъули СардорТошпўлатов. — Айниқса, бугунгидек туманли ҳавода светофорларнинг ишлаб туриши жуда муҳим.

С. Тошпўлатовнинг айтишича, сўнгги пайтларда қишлоқ жойларда ҳам светофорлар кўпаймоқда. Юқоридаги ҳам ўта фойдали, ҳам савоб иш Боёвут тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан бажарилган.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер