Қишлоқ хўжалик техникалари намойиш этилмоқда
10 — 13 декабрь кунлари Жомбой туманидаги “Uz Truck & Bus Motors” автомобилсозлик корхонаси ҳудудида қишлоқ хўжалик техникалари, технологиялари ярмаркаси ва саноат кооперацияси бўлиб ўтмоқда.
Кўргазмада маҳаллий тадбиркорлар ишлаб чиқарган техника ва технологиялар намойиши билан бирга импорт қилинган ва жойларда фойдаланилаётган катта ва кичик қишлоқ хўжалик техникалари ҳамда улар учун зарур мосламалар, интенсив боғдорчилик учун суғориш тизимлари жиҳозлари, кимёвий ўғитлар, уруғлар, кўчатлар, препаратлар, витаминлар намойиш этилмоқда.
Ярмаркада қишлоқ хўжалик кластерлари, фермер хўжаликлари, томорқа эгалари ўзларига зарур техникаларни бевосита харид қилиш, банк кредити ёки лизинг орқали харид қилиш шартномаларини имзолашлари, илғор технологиялар билан танишишлари ва мутахассисларнинг маслаҳатларини олишлари мумкин.
Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг