Қишлоқ хўжалиги вазирлиги дала ишларини вақтинча тўхтатишни тавсия қилди
Иллюстратив фото
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2025 йил 14 майдан 18 майга қадар бўлган даврда очиқ ҳавода ишлайдиган фермерлар ва деҳқонларга мурожаат билан чиқди.
Унга кўра, ушбу кунларда юқори ҳарорат ва кучли қуёш таъсири туфайли кундузги соат 10:00 дан 16:00 гача дала ишларини вақтинча тўхтатиш тавсия этилади.
Бунда даладаги ишларни эрталаб соат 10:00 гача бажариш, соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган иссиқ вақт оралиғида эса ишларни тўхтатиш, дала шароитида ишлаётганлар учун қуёшда қолган пластик идишлардаги сувдан фойдаланмаслик, тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилмаслик тавсия этилади.
Аввалроқ «Ўзгидромет» жорий йилнинг 14-18 май кунлари 41-43 даражагача иссиқ бўлиши кутилаётганини маълум қилганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг