Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди
Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Қишлоқ хўжалиги вазирлигида тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Президент қарори билан Жамшиджон Абдузухуров қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Абдузухуров мазкур тайинловга қадар вазирлик Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, Баходир Эшчанов Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти директори лавозимига тайинланган.
Тайинловга қадар у вазирлик ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг