Қишки деҳқончилик тараддуди

09:49 15 Сентябр 2022 Жамият
810 0

Фото: Халқ сўзи

Аҳолини эртаги сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсадида, ош лавлаги, кўкатлардан – кашнич, петрушка, сельдерей, салат кабиларни тўқсонбости муддатида экиб, етиштириш муҳим аҳамиятга эга. Бунда биринчи ҳосилдан бўшаган майдонларда тўқсонбости ва иккинчи экин парваришини йўлга қўйиш орқали ердан йил бўйи унумли фойдаланиш имконияти ҳам яратилади. Наманган вилоятининг Уйчи туманида айни соҳада бой тажриба тўпланган.

— Туманимизда жорий деҳқончилик йилида 698 гектар майдонга тўқсонбости экинлар-пиёз ва саримсоқ пиёз, сабзи экилган бўлиб, барча агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилмоқда. 133 гектардаги пиёз, 65 гектар майдондаги саримсоқпиёз асосан боғ қатор ораларига жойлаштирилган. Адирлик ҳудудидаги ерларимиз иқлими асосан шу экинларга мос. 500 гектар майдонда эса сабзи баравж ривожланмоқда, ундан қарийб 4500-5000 тонна ҳосил олиш режалаганмиз, — дейди туман ҳокимининг ўринбосари Исломжон Бозорбоев.

Уйчида 394 та пахта-ғалла, боғдорчилик-сабзавотчилик, чорва ва паррандачилик фермер хўжаликлари мавжуд. Улар тасарруфидаги ғалладан бўшаган ерлар, банд бўлмаган ва темир дафтардаги аҳолига бўлиб берилган бўлиб, иккинчи экин экилган эди. Бу жойларда ҳосил пишиб етилди. Деҳқон ва ер эгалари томонидан 1000 гектар майдонга экилган маккажўxори, 300 гектардаги кунгабоқардан катта миқдорда чорва озуқаси ва истеъмол мойи учун хом ашё йиғиштириб олиш кўзда тутилмоқда.

Қудратилла Нажмиддинов, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер