Қиролича Елизавета II Ўзбекистонда инглиз тилини ўргатиш бўйича саъй-ҳаракатларга юқори баҳо берди
Ўзбекистоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги элчиси Саид Рустамов қиролича Елизавета II га ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.
Таъкидланишича, қиролича таълим соҳасини устувор ривожлантириш, жумладан, бошланғич синфлардан инглиз тилини ўргатишни жорий этиш борасидаги Ўзбекистон саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаган ва ўзаро манфаатли барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлигини қўллаб-қувватлаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг