Қирғизистонда 16 мартдан бошлаб барча мактаблар ва олий таълим муассасалари карантинга ёпилади

12:42 15 Март 2020 Дунё
1246 0

Фото: «АКИpress»

Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши 16 мартдан бошлаб мамлакатдаги барча мактаблар ва олий таълим муассасаларини уч ҳафталик карантинга ёпиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабар беришларича, президент Сооронбай Жээнбеков 14 март куни бир қатор давлат органлари раҳбарлари ва ҳукуматнинг ҳудудлардаги вакиллари иштирокида Хавфсизлик кенгашининг тор доирадаги йиғилишини ўтказган.

Президент Сооронбай Жээнбеков мамлакат аҳолисининг саломатлиги — биринчи галдаги масала эканини таъкидлаб ўтган. У Қирғизистондаги коронавирус билан боғлиқ вазият унинг шахсий назоратида экани, турли давлат органларидан ҳар соат ахборот келиб турганини билдирган.

Маълумот учун, Қирғизистонда шу кунгача коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилмаган. Минтақа давлатлари орасида ҳозиргача бундай ҳолат фақат Қозоғистонда аниқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер